Fortune ҳисоб-китобларига кўра, 4 октябрь куни юзага келган етти ярим соатлик узилишлар натижасида Facebook тахминан 99,75 млн доллар йўқотган.
Нашрнинг ёзишича, ҳисоб-китоблар компаниянинг иккинчи чоракдаги ҳисоботига асосланган. Иккинчи чорак натижаларига кўра, компаниянинг 91 кунлик даврдаги даромади 29,08 млрд доллардан зиёдни ташкил этган. Бу кунига ўртача 319,6 млн доллар ёки соатига 13,3 млн доллар дегани.
Forbes нашри платформадаги носозлик сабаб компания акциялари нархи 4,8 фоизга пасайгани ва оқибатда Марк Цукерберг 5,9 млрд доллар йўқотганини маълум қилди.