Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






TikTok АҚШда “Z avlod” орасида Facebook‘дан ўзиб кетди
6.11.2019 18:04,  
147

АҚШдаги 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирларнинг қарийб 42 %и TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланади. Бу кўрсаткич эса Facebook‘дан (41 %) юқорироқ. Бу ёшдагилар учун энг машҳур иловалар – Snapchat (68 %) ҳамда Instagram (79 %). Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда.

Хитойнинг ByteDance ширкатига қарашли бўлган TikTok тармоғи америкалик компаниялар орасидаги ягона “хитойлик” саналади. Ширкат 2017 йилнинг 9 ноябрида Американинг Musiqal.ly ижтимоий медиа хизматини сотиб олган ва у асосида TikTokни яратган эди.

CNBC хабарига кўра, АҚШнинг чет эл инвеститсиялар бўйича қўмитаси ушбу харид юзасидан текширув ўтказа бошлаган. ByteDance хусусий ширкат бўлишига қарамай, Хитой компанияси бўлгани сабабли фойдаланувчилар шахсий маълумотлари дахлсизлиги важидан ушбу текширув ўтказилмоқда.

Spot.uz нашри маълумотларига кўра, TikTok Ўзбекистондаги энг кўп юклаб олинаётган бешта иловадан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Z avlod” (Generation Z) деганда 1995 йилдан кейин туғилганлар назарда тутилади ҳамда уларга нисбатан “рақамли одамлар” деган атама ҳам ишлатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан