Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фанлар академиясига тегишли бўлган сайт ҳакерлик ҳужумига учради
23.11.2020 13:47,  
195

Фанлар академиясига тегишли бўлган веб-сайтга ҳакерлик ҳужуми амалга оширилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳакерлик ҳужуми уюштирилган веб-сайт ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти веб-сайти бўлиб, мазкур ҳолат Институт масъул ходимлари томонидан бартараф этилди. 

«Фанлар академияси томонидан илмий-тадқиқот муассасасининг веб-сайтини такомиллаштириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича топшириқлар белгиланди. Сайтга қўйилган банк пластик карта эгаси аниқланди», - дейилади маълумотда.

Эслатилишича, кибержиноят учун жавобгарлик белгиланган.

Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Кодекснинг 278-5-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек, компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):

3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима;

2 йилгача озодликни чеклаш;

2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан