Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Фарғона – Сўх – Фарғона" йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди
12.12.2021 10:48,  
117

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда.

Жорий йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона – Сўх йўналишида соат 10:00да ва Сўх – Фарғона йўналишида соат 12:00да бажарилиши режалаштирилган. Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги эса 30 дақиқани ташкил этади.

Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон  ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан