Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона ва Наманганда тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
28.02.2022 12:02,  
58

Сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг мамлакатимизга қинғир йўллар билан олиб кирилиши ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.И. бошқарувидаги “Исузи” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик 2 дона лазерли тиббиёт ускуналари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.Д бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 44 миллион сўмлик 11 000 дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Д.И.нинг хонадони холислар иштирокида кечирилганида, ушбу хонадонда умумий қиймати 106 миллион сўмлик 31 000 минг дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан