Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилоятида бир кунда икки марта зилзила қайд этилди
23.12.2021 15:25,  
134

Фарғона вилоятида бугун, 23 декабрь куни икки маротаба зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятда эрта тонгда соат 06:04 зилзила қайд этилди. Зилзила эпимаркази Фарғона вилояти Риштон туманида, координаталари: 40,38 градус шимолий кенглик; 71,23 градус шарқий узунлик.

Ерости силкинишларининг эпимаркази Тошкентдан 196 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,2 баллга тенг бўлган.

Шунингдек, шу куни соат 12:21 да ҳам зилзила қайд этилди. Зилзила эписентри Фарғона вилоятининг Риштон туманида жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,1 баллга тенг бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан