Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилоятида бир неча гиёҳвандлик моддаларини сақлаётган шахслар аниқланди
1.03.2021 21:21,  
84

Жорий йилнинг 27 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ ҳамда Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 1976 й.т Олтиариқ тумани, «Кўмирчи» маҳалласида яшовчи фуқаро О.А.нинг яшаш хонадони ва томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонасида 150 грамм "кўкнори" гиёҳвандлик ўсимлиги пояси борлиги аниқланди.

Шунингдек, кўздан кечириш давомида ушбу фуқаронинг хонадонида ўзига тегишли бўлмаган 2 та автомашина рақамлари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодекснинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, 28 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳар, Ипак йўли кўчасида яшовчи 1988 й.т. фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонида ўтказилган тезкор-қидирув ҳаракатлар натижасида, хонадон ҳаммомида бўлган қишки курткасининг чўнтакларида қуритилган ҳолдаги, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли "наша" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди. Ушбу моддалар холислар иштирокида текшириб кўришлик учун далилий ашё тариқасида баённома расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 1989 й.т. Қўқон шаҳар Мовароуннаҳр кўчасида яшовчи, муқаддам Жиноят кодекснинг 166, 169 ва 276-моддалари билан судланган фуқаро Х.С.нинг яшаш хонадони ўтказилган тинтув давомида, ётоқхонасида жойлашган шкаф ичидаги кийимининг ички чўнтагидан бир дона конвалютада 14 дона "Regapen 300 mg" дори воситаси ҳамда ёнида икки дона рангсиз целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли, қўнғир рангли "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текшириб кўришлик учун олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан