Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада 126 ёшга киргани айтилаётган момо истиқомат қилишини биласизми?
3.01.2021 21:57,  
448

Журналист Хуршид Султоновнинг Хабар.уз сайтига ёзишича Фарғона вилоятининг Бувайда туманида яшовчи Хувайда момо Умарова ҳужжат бўйича 1895 йилда туғилган бўлиб, 2021 йил 1 январ куни у 126 ёшга қадам қўйди.

Х.Умарова истиқлол йилларида Президент фармонига биноан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 7 нафар фарзанднинг онаси бўлган Хувайда Умарова бугун 32 нафар невара, 70 нафар чевара ҳамда 67 нафар эваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Момонинг энг тўнғич набираси ва суюклиси бўлган Жумақўзи Ҳошимов Янги 2021 йилда 65 ёшга кирди.

Шу ўринда бир мулоҳаза. 2019 йил 30 октябрда ижтимоий тармоқларда Россиянинг Астрахан вилояти Алча қишлоғида яшаган ҳамда дунёнинг энг кекса инсони деб эътироф этилган 123 ёшли (1896 14 мартда туғилган) Танзиля Бисембеева вафот этгани ҳақидаги хабарни ўқигандим. Ўшанда  япониялик Кане Танака дунёнинг энг кекса инсони бўлиб қолаётганини билдиришганди. Бизнинг табаррук юртдошимиз эса уларнинг иккисидан ҳам катта. Бироқ унинг Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш ишлари негадир амалга оширилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан