Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада 13 ёшли бола чўкиб кетди
8.03.2021 18:45,  
327

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 13 ёшли Умиджон Абдусатторов 5 март куни эҳтиётсизлик оқибатида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетган. Бу ҳақида УзА хабар бермоқда.

22-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси бўлган бола шу ерда жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.

Ҳодиса жойида қидирув ишлари олиб борилиб, бугун, 8 март куни унинг жонсиз танаси Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус минтақавий қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан 1 200 метр узоқликда 2 метр чуқурликдан топилди. Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам ҳар куни вазиятни назорат қилиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан