Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида маълум қилди:
- Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий воситаси бу – таълим. Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида қилган ислоҳотлари ўқитувчини мактабга қайтаришдан, унинг обрўйини тиклашдан, ойликларни оширишдан бошлади. Фарғона вилоятининг ўзида 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчилар мактабга қайтишди.
- Вилоятда 129 та мактабда оддий иситиш печлари йўқ эди, 85 та мактабга ичимлик суви олиб келинди, 109 та мактаб девори ўралди. 3 йилда 27 тага мактаблар сони кўпайди.