Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада амалдорлар 1 килограммга озса 500 минг сўмдан олади
20.12.2021 19:23,  
120

Фарғонада амалдорлар ва фуқаролар озишса 500 минг сўмдан пул берилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маълум қилди.

Унинг таъкидича, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида янги тартиб ишлаб чиқилган. Бу Фарғона тажрибаси бўлиб, Республика миқёсида қўлланилиши мумкин.

“Агар бир амалдор 1 килограммга озса ҳар озган килосига 500 мингдан олади. 5 килограммга озса 2 миллион 500 минг сўм олади дегани”, - дейди Хайрулло Бозоров.

Бунинг учун улар жойлардаги поликлиникаларга боради ва рўйхатдан ўтади. Кун ора оғирлигини ўлчатиб туради. Ушбу қоида оддий халқ вакилларига ҳам қўлланилиб, улар ҳам бирдек ушбу суммаларни олади. Вилоятда бошқа спорт турлари қаторида футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Бунинг учун келгуси йилда 50 та футбол клублари ташкил этилади.

“Аҳолини кенг кўламда маданий ва спорт тадбирларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш масаласига ўргатиш керак, – дейди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров аҳолига мурожаатида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан