Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Номаълум шахс машина кабинасидан телефон ўғирлади
26.03.2021 16:01,  
53

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 12 март куни Ф.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 март куни номаълум шахс Бозорйўли кўчасида жойлашган савдо мажмуаси олдидаги автотураргоҳда эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли “Damas” русумли автомашинаси салонида қаровсиз қолдирилган нархи 1.000.000 сўмлик “Rеdmi Nоtе 6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан