Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада ҳаммомда газ портлаши содир бўлди, 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган
1.01.2022 13:52,  
228

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги ҳаммомда 31 декабр куни газ-ҳаво чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:00 да Қораянтоқ қишлоғида жойлашган ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда ҳаммом биносининг том қисми қулаб тушган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан