Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада ҳамширани бурнини синдирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
30.01.2020 17:50,  
933

Аввалроқ, 28 январь куни Фарғона вилоятида бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, жароҳат етказганлиги ҳақида хабар берилган эди. Поликлиника маъмурияти дарҳол тез тиббий ёрдам бўлимига, воқеа ҳақида профилактика инспекторига хабар беришган.

Суд-тиббий экспертиза бюросининг жорий йил 29 январдаги 340-сонли хулосасига кўра, ҳамшира М.Маъмуровада бурун суягининг ёпиқ синиши, бош мия чайқалиши, бўйин соҳасида шилинма, ўнг кўз-қовоқларида қонталаш каби тан жароҳатлари аниқланган.

МАВЗУГА ДОИР: Фарғонада бемор ва унинг онаси ҳамширани уриб, бурнини синдирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Фарғона шаҳар ИИБга таяниб хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш жинояти аломатлари мавжуд деб топилган. Шу сабабли, унга нисбатан ушбу модда билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Парламентга йўллаган Мурожаатномасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ислоҳотларни қатъият билан давом эттиришни таъкидлаган эди:

"Шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, уларга нисбатан халқимиз ҳурматини ошириш, муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришимиз лозим," - деган эди президент

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан