Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада ҳуқуқбузарликлар дронлар ёрдамида қайд этилади
29.12.2020 03:33,  
160

1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатилади.

2021 йилнинг 1 январидан Фарғона вилоятида қоидабузарликларни аниқлашда дронлардан фойдаланилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу қурилмалар ёрдамида кун-у тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, шунингдек, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланмаган ҳамда жамоат тартибини бузган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик фиксация қилинади.

«Ҳурматли фуқаролар, мақсадимиз сизларни жаримага тортиб, молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча, инсон ҳаёти ва соғлиғига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилишингизни таъминлашга қаратилган», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 октябрдан эътиборан, Фарғона вилоятида жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар ёрдамида аниқланиб, жаримага тортилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан