Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада Миллий гвардия ходими машинасида уриб кетган фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди
3.04.2021 08:48,  
617

Фарғона туманида 2 апрель куни Миллий гвардия ходими С.Ш. «УАЗ Пикап» машинасида йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н.ни уриб юборди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, автомашина ҳайдовчиси С.Ш. хизмат юзасидан Фарғона тумани Фарғона–Водил йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойда чап томондан ўнг томонга қараб йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н. ни уриб юборган.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчи ўзининг автомашинасида ушбу фуқарони Шошилинч тез тиббий ёрдам Фарғона шаҳар филиалига олиб борган. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Фарғона вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хизмат автомашинаси прокуратура ихтиёрига топширилган.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳолат бўйича дастлаб Telegram’даги «Troll.uz» канали муаллифи Умид Ғофуров хабар берди.

«Фойдаланувчиларнинг ёзишича, Фарғонада Миллий гвардия ходими бир кишини машинада уриши натижасида у одам ҳалок бўлган. Шундан сўнг машина Миллий Гвардия гаражида турибди. Жарима майдонида эмас.

Ушбу маълумот бўйича расмий муносабат ҳали берилмади.

УПД: Маълум бўлишича, Миллий гвардия тўғрисидаги қонунга кўра, Миллий гвардия ходимлари Ички ишлар вазирлиги, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси томонидан текширилиши мумкин эмас», — деб ёзади блогер блогер.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан