Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада поезд уриб юбориши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди
3.06.2020 11:25,  
311

30 май куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси электровоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган «Андижон-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездида нохуш ҳолат юз берганини маълум қилган.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг хабар беришича, поезд «Марғилон-Олтиариқ» темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 й.т. З.Ж.ни, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборган ва бу ҳақида машинистнинг ўзи хабар берган.

З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб Олтиариқ тумани ШТТЁБ га олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан