Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада Президент халқ қабулхоналари 800 оилага ёрдам етказиб берди (фото)
25.04.2020 20:54,  
322

Мамлакатимизда синовли кунларида юртбошимиз пандемияга қарши курашиш юзасидан ҳаётий ташаббуслар билан чиқди, жумладан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг ташкил этилиши шундай ғоялардан.

Президент Халқ қабулхонаси масъулларининг Sof.uzʼга маълум қилишича, келиб тушаётган аксарият мурожаатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобига тўғри келмоқда.

Шу сабабли, ҳар бир Халқ қабулхонаси қошида “Тезкор ишчи гуруҳ штаблари” тузилиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли учун “ишонч телефонлари” ташкил этилди. Мазкур ҳамкорлик орқали кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли оилалар, боқувчиси бўлмаган оилаларга хайрия ёрдамлари, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон, электр, сув, газ таъминоти каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Тезкор тиббий муолажани талаб этадиган мурожаатлар ҳам Халқ қабулхоналарининг алоҳида эътиборида. Мазкур ҳолатлар бўйича соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда фуқароларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Фуқаролар соғлиғи, айниқса, узлуксиз равишда ҳаётий зарур муолажалар олиш (гемодиализ, химиотерапия ва бошқа оғир касалликлар), дори-дармон истеъмол қилиш (диабет, эндокрин ва бошқа касалликлар) билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхоналарининг оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга кўмак кўрсатиш борасидаги ишларида “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тизими ҳам яхши самара бермоқда. Мазкур жараёнларга жойлардаги савобталаб, саховатпеша ҳомийлар ҳам кенг жалб этилмоқда.

Ўтган карантин даври мобайнида республикамиз бўйлаб Халқ қабулхоналари томонидан 45 мингга яқин мурожаатлар асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ажратиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги қатор муҳим масалаларда кўмак талаб оилаларга ёрдам кўрсатилди.

Айнан шундай савобли ишларнинг яққол мисол сифатида муборак Рамазон ойида Фарғона вилоятида бўлаётган кенг кўламдаги ишларни келтирсак бўлади. Хусусан, Фарғона, Ёзёвон, Қува каби вилоятнинг қатор туманларида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар вакиллари ҳамда Мўминжон Йўлдошев раҳбарлигидаги “Fergana-Oseana”, “Baxodir Logʻon Tekstil” сингари кўплаб саховатпеша ҳомийлар ҳамкорлигида минглаб қийин аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган юртдошларимизга кўмак кўрсатиляпти.

Жумладан, оғир аҳволдаги ҳар бир оилага 1 қоп ун, 10 кг. картошка, 5 кг сабзи, 0.5 кг. пиёз, 1 кг. гўшт, 2 кг. шакар, 5 кг. гуруч ва 5 литр ўсимлик ёғи етказиб берилди. Шу кунгача 253 миллион сўм миқдорда 800 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида етказиб берилди.

Бу каби ишлар Президент Халқ қабулхоналари томонидан барча ҳудудларда тизимли давом эттириляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан