Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада собиқ куёв қайнонасининг машинасини олиб қочди
3.05.2021 19:53,  
405

2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ га 48 ёшли Э.Ўғилой ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:30 ларда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган яшаш хонадонида турган, ўзига тегишли «Nexia-3» русумли автомашинасини собиқ куёви, 30 ёшли А.Иброҳимжон олиб қочганлигини, автомашинасини топиб, А.Иброҳимжонга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув  ҳаракатлари давомида, фуқаро Э.Ўғилойга тегишли «Nexia-3» русумли автомашина Фарғона тумани Оқбилол маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонига ташлаб кетилганлиги аниқланиб, А.Иброҳимжон процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Иброҳимжонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, собиқ куёв А.Иброҳимжон оилавий муаммолари туфайли ушбу жиноятни содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан