Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада тадбиркорни 100 млн сўмлик узумга «ухлатиб» кетишди
16.12.2020 10:45,  
437

2019 йилнинг август ойида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 34 ёшли М.А. ўзига таниш бўлган 36 ёшли И.М.нинг ишончига кириб, ундан 100 000 000 сўмлик узумнинг пулини кейин беришини айтиб олиб кетгани ва пулларни бермасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат бўйича аризачи 2020 йилнинг декабр ойида мурожаат этганлиги сабабли ҳамда Мадиёр А.нинг хатти ҳаракатларида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки терговга киришилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, мулкингиз ва пулингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида сизга таниш бўлмаган инсонлар қўлига ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарлар тўрига тушмаслик ўз қўлингизда”, — дейилади маълумотда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан