Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада унаштируви бекор бўлган йигит қизнинг уйини ёқиб юборди
24.03.2021 09:56,  
518

Бешариқлик Ҳамид қўшни қишлоқда яшовчи Ойгулни анчадан бери яхши танирди. Уйдагилар яхши ният билан икки ёшни унаштирди.

Бу йигитнинг оилавий шароити оғирроқ эди. Шу боис ҳам тўй қилиш узоқроқ чўзилди. Бу вақт оралиғида Ҳамид келин бўлмиш билан тез-тез кўришиб турар, ҳатто уй юмушларига ёрдам бериб юрди. Бир куни иккаласи телефон орқали гаплашиб, арзимас нарса туфайли жанжаллашиб қолди. Икки ёш ўртасида гап-сўзларни келиннинг онаси эшитиб, шартта тўнини тескари кийиб олди. Бўлажак куёвнинг кечирим сўрашлари, катталарни ўртага тушишлари ҳам кор қилмади. Қизнинг онаси “сенга берадиган қизим йўқ”, дея фотиҳани бекор қилди.

Ҳамид бир куни маст бўлиб, қизнинг уйига бориб тўполон қилди. Ички ишлар бўлимига ёзилган ариза асосида унга суд томонидан маъмурий жазо қўлланилди. Аммо у бундан хулоса чиқармади. 2020 йил 18 июнь куни маст ҳолатда ярим тунда Ойгулнинг уйига боради. Бу пайтда она бола қўшни қишлоқдаги қариндошиникига кетиб, ётиб қолган, уйда ҳеч ким йўқ эди. Уйга кириб, аламини нимадан олишни билмай, меҳмонхонадаги пардага ўт қўйиб юборади.  

Олов катталашиб ушбу хонадон ва эгаларига тегишли бўлган уй-рўзғор буюмлари, кийим кечаклари, шунингдек, бир қатор ҳужжатлар ҳам ёниб кетган.

Бешариқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг хулосасига кўра, фуқаро Б.С.ни яшаш хонадонида юз берган ёнғин ўчоғи, хонадон эгасининг ётоқхонасига эшик орқали кирилганда ўнг томонда жойлашган дераза атрофида аниқланиб, деразага тортилган пардага Ҳ.Ж. ўзи билан олиб юрган гугуртни ёқиши деб топилган. Шунингдек, содир этилган ёнғин натижасида етказилган зарар миқдори 263 миллион 975 минг 196 сўм эканлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Ҳ.Ж.га узил кесил уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, унга қўлланилган эҳтиёт чораси бекор қилинди ва суд залидан қамоққа олинди. Жабрланувчи фойдасига эса етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди — дея ёзмоқда 'UzA'.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан