Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонадан хушхабар: Сўх-Риштон йўли очилади
1.04.2021 11:11,  
252

Бугун, Фарғона вилоятидаги Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилган.

Мазкур йўналишидаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари бунинг учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг шу йил 11-12 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга янги босқичга кўтармоқда. Кўп қиррали ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида далил қадамлар ташланди. Ўзбекистон - Қирғизистон давлат чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктларининг очилиши савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва туристик оқимни кўпайтиришга хизмат қилади.

Сўх тумани юз фоиз Қирғизистон ери билан ўралган анклав ҳисобланади. Мазкур йўлнинг очилиши Сўх тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратиши, шубҳасиз. Туман аҳолиси учун яқин йўл бўлган бу божхона чегара пости анча йиллардан олдин ёпилган бўлиб, сўхликлар вилоят марказига келиши учун узоқ йўл босиб, соатлаб вақт сарфларди. Эндиликда эса ортиқча оворагарчиликларга барҳам берилиб, қисқа масофада Сўхга кириб борилади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан