Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонага янги ҳоким тайинлангач Қува-Асака йўлидаги бетон тўсиқлар олиб ташланди (фото)
26.09.2020 14:17,  
482

Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува–Асака, Шаҳрихон–Қува, Марҳамат-Қува йўли бугундан бошлаб очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Карантин даврида бетон тўсиқлар билан ёпиб қўйилган бу йўллар чекловлар юмшатилган бўлсада, очилмай келаётган эди. Ортиқча оворагарчиликлар аҳолининг эътирозларга сабаб бўлаётганди. Ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур мавзу кўтарилган бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан йўллар таъмирланаётганлиги билдирилган.

Бугундан бошлаб фуқаролар ушбу йўлдан ҳеч бир чекловларсиз фойдаланишлари мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев лавозимидан озод қилинган ҳамда унинг ўрнига Хайрулла Бозоров вилоят ҳокими вазифасига тайинланган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан