Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Федералист №9. Анти-федералистларга раддия
2.07.2020 08:59,  
620

«Федералист» туркумининг навбатдаги сони 1787 йилнинг 21 ноябрида чоп этилди. Муаллиф – Александр Ҳамилтон. Қуйида мақоланинг асосий ғояларини келтирамиз.

Америка штатларини умумий федерал ҳукумат остида иттифоққа бирлашувига қарши чиққан тарафлар (анти-федералистлар)нинг аргументларидан бири: ҳар бир штат алоҳида республика бўлиб, ўз тинчлиги ва мустақиллигини ҳимоя қила олади. Улар бунга далил қилиб француз сиёсий мутафаккири Монтескенинг «республика бошқаруви кичик ҳудудли шаҳар-давлатга хосдир, аксинча бўлса, бу республика узоқ яшай олмайди», деган фикрини келтирадилар.

Муаллиф ўз мақоласида ушбу даъвога раддия ўлароқ уч контрагрументни келтиради:

Биринчидан, Греция ва Италиянинг пароканда республикалари тарихига қаралса бузғунчилик, инқироз ва инқилоблар тез-тез содир бўлиб турганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Иккинчидан, Монтеске ўзининг «Қонунлар руҳи» (1748 йил) асарини диққатроқ ўқиш керак: мутафаккир майда республикалар ягона конфедерация остида бирлашишини олқишлайди ва бунга Люцерн конфедерацияси (Швейцария) ижобий намуна қилиб келтиради.

Учинчидан, авваллари ҳам ёзилганидек, давлатнинг республика шакли ўз-ўзидан эркинлик ҳимоясини, равнақ ва тинч осойишта ҳаётни кафолатламайди. Лекин замонавий сиёсий фанлар таклиф қилган тартибга солувчи механизмлар республикага хос камчиликларни бартараф қилиб, фойдали тарафларини кучайтиради, шахс ва жамоалар эркинликлари, ҳуқуқларини зулмкор гуруҳлар ва онгсиз омманинг бузғунчилигидан ҳимоя қила олади. Катта республикалар ҳам айнан шу механизмлар воситасида жуда яхши ишлай олади.

Мазкур механизмлар ҳокимият бўғинларининг бир биридан ажратилганлик принципи асосида ишлайди ва буларга қуйидагилар киради: ўзаро мувозанат сақлаш ва чеклаш протседуралари; мустақил судлар тизими; қонун-қоидалар сайланган халқ вакиллари тарафидан белгиланиши (асл матнда “legislative balances and checks; the institution of courts composed of judges holding their offices during good behavior; the representation of the people in the legislature by deputies of their own election”). Муаллиф ақлий синовлар ва ҳаётий тажрибалардан ўтган давлат механизмлари ҳақида батафсилроқ кейинги мақолаларда ёритилишини ваъда қилади.

Александр Ҳамилтоннинг ҳамроҳи Жеймс Мадисон навбатдаги «Федералист»нинг 10-мақоласини тақдим этган. Унинг асосий мавзуси жамият ичида турли фирқалар ва қарама қарши манфаатлар мавзуси бўлиб, мақола АҚШ конституциясининг асосий шарҳловчи ҳужжатларидан ҳисобланади.

Давоми кейинги сонда.

Аввалги мақолалар:

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан