Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фермерлар кенгаши вакили чорва молларига паспорт берилишига изоҳ берди – «Бу ҳайвоннинг шахси ва пропискасини тасдиқлайдиган ҳужжат эмас» (видео)
27.11.2019 14:30,  
730

Сўнгги кунларда деярли барча ижтимоий тармоқларда чорва молларига паспорт бериш ҳақидаги хабарлар кулгига олинмоқда. Албатта, юртимизда ўз ечимини кутаётган шунча муаммолар турганида бу хабар кўпчиликнинг ғашига тегиши табиий ҳол.

Бу масалада Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Зайниддин Файзуллаев ЎзАʼга фикрларини билдирибди.

“Аксарият юртдошларимиз тасаввур қилаётганидек, бу ҳайвоннинг шахсини, пропискаси ва фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат эмас. Балки, ветеринария паспорти – идентификация қилинган ҳайвонларга расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонларнинг касалликларга қарши профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат ҳисобланади. Ҳайвонларни касалликларга қарши эмланганлигини тасдиқлаш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш ва рўйхатга олинган ҳайвонлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришда паспорт расмийлаштириш жуда ҳам муҳим ва бир қанча муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Бунда аввало, ҳар бир уй ҳайвонини назоратга олиш, унинг саломатлигини назорат қилиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Яъни ҳар бир ҳайвон тури туғилганда идентификация қилиниб, рўйхатга олинади, унинг қандай касалликларга чалингани, қачон эмлангани, қайд этиб борилади. Шу тариқа савдо дўконларидан гўшт маҳсулотлари харид қилаётганда уларнинг “тарихи”дан ҳам бохабар бўламиз.“

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда жами 95 857 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат қилади, ушбу кўрсаткич Марказий Осиёдаги жами фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 78,5 фоизини ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан