Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes: "Мирзиёев хорижлик сармоядорлар учун 50 млрд $лик иқтисодий қудратини кўрсата билиши керак"
10.09.2019 18:22,  
106

Дунёнинг энг бой одамлари рейтинги бериб бориладиган АҚШнинг Forbes журнали Ўзбекистон ва унинг янги иқтисодий сиёсати тўғрисида мақола эълон қилди.

"Ўзбекистон бугунги кундаги дунёнинг энг яхши сармоявий лойиҳаларидан бири бўлиши мумкин. Бироқ бунинг учун мамлакатнинг янги президенти Ш.Мирзиёев хорижлик сармоядорлар учун 50 млрд $лик иқтисодий қудратини кўрсата билиши керак. Мамлакат қадимги Буюк ипак йўли бўйида жойлашган Тошкент, Самарқанд каби тарихий шаҳарлари билан машҳур. Бу шаҳарлар 344 километрлик юқори тезликдаги темир йўллар билан боғланган ва у бугунги АҚШ-Хитой савдо уруши фонида глобал савдо учун муҳим роль ўйнаши мумкин". 

Forbes, шунингдек, мамлакатимиздаги йирик иқтисодий лойиҳаларга ҳам эътибор қаратган. “…Ўзбекистон 1.7 млрд $га Тошкентда халқаро бизнес ва молиявий марказ бунёд этяпти. Лойиҳа 70 гектар ҳудудда саноат парки, 8 та бизнес марказлари, савдо марказлари, ресторанлар ва кўплаб турар жой биноларини ўз ичига олади”, дейилади Forbes мақоласида.

Ўзбекистон жорий йилнинг февраль ойида чиқарган евробондлари ортидан халқаро рейтинг агентликлари S&P Global Ratings ва Fitch Ratingsнинг BB-даражасига лойиқ кўрилган ва бу ўринда улар Боливия, Бразилия ва Бангладеш билан бир поғонада турибди.

«… ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон 2.3 млрд $лик Хитой, Корея, Япония ва Россия сармоясини мамлакат жануби-шарқидаги Қашқадарё вилоятида Uzbekistan GTL  заводи қуриш учун жалб қилган». 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан