Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Францияда чеченлар иштирокида оммавий жанжал бўлди (видео)
16.06.2020 08:16,  
1621

Франциянинг Дижон шаҳрида уч кундан бери давом этаётган чеченистонлик муҳожирлар ва мағриблик наркотик сотувчи гуруҳ ўртасидаги тўқнашувда камида 12 киши жароҳат олди, деб хабар беради RTVI France Info телеканалига асосланиб.

13 июнга ўтар кечаси 100 га яқин киши "Black Pearl" (Қора марварид) чилимхонасига ҳужум қилди. Улар пичоқ, бейсбол таёғи, болға ва темир таёқлар билан қуролланган эдилар. Ҳужум қилганларнинг баъзилари ниқобланган.

 

Дижон полицияси тартибсизларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Ҳеч ким қўлга тушмади. Жабрланганларнинг баъзилари жиддий жароҳатлар олган.

Телеканал хабарига кўра, ҳужум ташаббускорлари чеченлар жамоаси аъзолари бўлган, уларнинг аксарияти Франциянинг бошқа шаҳарларидан айнан шу мақсадда келган. Шундай қилиб, улар 16 ёшли чеченни калтаклаган маҳаллий гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдадан қасос олмоқчи бўлишди. Ўсмирнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Кейинги тун Дижонда янги тартибсизликлар рўй берди, отишма эшитилди ва бир киши жароҳат олди.

Каналга кўра, мағриблик ва чеченистонлик қуролли одамлар тўқнашувида 40 ёшли эркак отишма пайтида жиддий яраланган. Шунингдек, оломон устига "машина ҳайдаб юборишган". 

 

Бу чеченистонликларнинг Франциядаги маҳаллий жиноий гуруҳлар билан биринчи тўқнашуви эмас. Апрел ойининг охирида Ницца шаҳрида отишма бўлиб, унда икки чечен яраланган эди. Бироздан сўнг, Труа шаҳри яқинида чеченистонлик муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан