Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаролар Қизил китобга киритилган Бухоро қўйи ва бўрини ўз ихтиёри билан давлатга топширди (фото)
25.03.2020 16:10,  
883

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан биргаликда 2020 йил 23 март куни қўшма тадбир ўтказди.

Маълум қилинишича, тадбирда Шўрчи тумани Жойилма маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзи берган хабарига кўра, унинг уйида сақланаётган, Қизил китобга киритилган икки бош Бухоро қўйи ва туманнинг Хушчекка маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида сақланаётган бир бош бўри кўнгилли равишда фуқаролар томонидан қўмитага топширилган.

Айни вақтда, ёввойи ҳайвонларнинг хавфсиз ва доимий назоратда бўлишини таъминлаш мақсадида, улар белгиланган тартибда Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Бухоро қўйи Ўзбекистон ва Жаҳон Қизил китобига киритилган бўлиб, ушбу тур бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан