Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чилонзорда фуқаролик паспорти, ҳарбий билети ва телефонни қайтариб бериш эвазига пул талаб қилишди
20.03.2021 18:26,  
187

Тергов департаменти ахборотига кўра, 2021 йилнинг 12 март куни 19 ёшли Шерзод М., ва Дилшод С., лар “Telegram” мессенжери орқали “Фарҳод” исмли шахс билан низолашиб қолганликлари сабабли, гаплашиб олиш мақсадида Чилонзор метро бекати олдида жойлашган “Korzinka.uz” супермаркети олдида “Ҳасан”, “Дилшод” ва “Умид” исмли шахслар билан учрашиб, гаплашаётганларида “Дилшод” исмли шахс Шерзод М.,га тегишли “Samsung-J 7” русумли телефон аппаратидан қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида ҳамда “Умид” исмли шахс Дилшод С.,га тегишли фуқаролик паспорти, ҳарбий билетини олиб қўйиб, қайтариб беришлари эвазига 1 000 000 сўм пул беришларини талаб қилиб, 2021 йилнинг 13 март куни соат 16:30 ларда “Ҳасан” исмли шахс 250 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 19 ёшли Ҳасан П., 21 ёшли Умиджон Б., ва “Дилшод” исмли шахслар содир этганликлари аниқланиб, Ҳасан П.,дан телефон аппарат ҳамда Дилшод С.,га тегишли фуқаролик паспорт, ҳарбий билетлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ҳасан П., Умиджон Б., ва "Дилшод" исмли шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳасан П., процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда Умиджон Б., ва "Дилшод" исмли шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан