Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ Қамчиқ довонида ҳандаққа тушиб кетган ISUZU Ва унинг ҳайдовчисини қутқарди
17.11.2019 11:41,  
300

Ўзбекистон ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, 16 ноябрь куни соат 11:40да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи диспетчерига, Бухоро вилояти Когон туманида туғилган,
Р. Ш. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 248 км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетганлиги тўғрисидаги маълумот келган.

Бунинг оқибатида “ISUZU” юк машинаси ағдарилиб кетиб машина ҳайдовчиси ва йўловчисига ўрта даражадаги тан жароҳати етган.

Мазкур мурожаат юзасидан, воқеа жойига “Резак” навбатчилик маскани гуруҳ командири катта сержант А.Eргашев бошчилигида қутқарув гуруҳи тезкорлик билан етиб боришган.

Қутқарувчилар томонидан “ISUZU” юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси машина ичидан чиқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг, жабрланганлар Поп туман марказий шифохонасига етказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан