Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ ходимлари Қамчиқ довонида ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди
1.06.2020 23:18,  
452

Жорий йилнинг 31 май куни соат 12:00да “Қамчиқ” махсус ёнғин-қутқарув бошқармасига, “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “DAF” русумли юк машинаси ҳайдовчисининг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб қолганлиги юзасидан маълумот келиб тушган. Мазкур хабарни автоулов кабинасида бўлган ҳайдовчининг фарзанди етказган. 

Воқеа жойига зудлик билан, “Резак” навбатчилик масканидан кичик сержант Р.Холматов ва 2 нафар қутқарувчилар ҳамда тез ёрдам ходимлари чиқишган. Мутахассислар томонидан биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилгач, фуқаро тез ёрдам машинасида Поп тумани марказий шифохонасига юборилган. Шифокорларнинг қайд этишича, ҳайдовчининг бу ҳолга тушишига юрак хуружи сабаб бўлган.

Қувонарлиси беморнинг ўз вақтида шифохонага олиб келинганлиги боис, унинг ҳаёти қутқариб қолинди. Қутқарувчилар ва шифокорларнинг тезкорлик билан ҳамкорликдаги ишлари натижасида, яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан