Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ зарарли чигирткаларга қарши курашмоқда (фото)
3.06.2020 13:03,  
509

Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилда зарарли чигирткаларни республикамиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар заҳираси яратилган.

Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.

Яна бир муҳим жиҳат бу каби эзгу амаллар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон Республикалари шулар жумласидандир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан