Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФХХ террорчиларни молиялаштирган 14 кишини қўлга олди
14.10.2021 15:27,  
448

ФХХ РФнинг еттита ҳудудида "Ҳайят Таҳрир аш-Шом” террорчилик гуруҳини молиялаштириш билан шуғулланган 14 кишини ҳибсга олди.

"ФХХ Москва, Доғистон Республикаси, Хабаровск ўлкаси, Курган, Пенза, Ульяновск ва Самара вилоятларида Россияда тақиқланган Сурия Араб Республикасида фаолият кўрсатувчи "Ҳайят Таҳрир аш-Шом” халқаро террористик ташкилотини молиялаштириш билан шуғулланган 14 кишини ҳибсга олди", - дейилган хабарда.

Ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари жангариларни молиялаштиришда иштирок этган шахсларни аниқлади, тинтувлар чоғида алоқа воситалари, тўлов воситалари, шунингдек диний экстремистик адабиётлар олиб қўйилди.

Таъкидланишича, ҳибсга олинган беш кишига нисбатан терроризмга ёрдам бериш бўйича жиноят ишлари очилди."Ҳайят Таҳрир аш-Шом”-Суриядаги фуқаролар урушида қатнашган радикал исломий гуруҳлардан бири. У 2017 йилда "Жабҳат Фатҳ аш-Шом” (Жабҳат ан-Нусра) базасида яратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан