Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғафур Ғулом боғи 49 йилга хорижий инвесторга берилади
7.07.2020 18:51,  
576

Ижтимоий тармоқларда Ғафур Ғулом боғи ўрнида янги турар жойлар ва бизнес марказ қурилиши мумкинлиги юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расман маълум қилишича, боғ бузилмайди.

«Юртдошларимизни ишонтириб айтамизки, ушбу хавфсирашлар асоссиз» - дейилади ҳокимлик хабарида.

Лекин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2018 йилдаги ПҚ-4067 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2019 йилдаги 670-сонли фармойишига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 15.08.2019 йилдаги 1126-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 21-манзилида жойлашган Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғини 49 йилга BMP Smart Decision Private Limited хориж компаниясига – уни модернизация қилиш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий паркни барпо қилишга оид инвестицион мажбурият билан бериш кўзда тутилган.

Модернизация лойиҳаси ўз ичига 80 йилларда ўрнатилган эски аттракционларни янгиларига алмаштиришни, шунингдек, боғнинг яшил ҳудудини, боғда ўсаётган Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хатловидан ўтказилган дарахтларга қўшимча равишда, янги дарахтлар билан тўлдиришни ўз ичига олади.

Реконструкциядан кейин боққа кириш аввалгидай бепуллигича қолиши айтилмоқда.

Шунингдек, жамоатчиликни ушбу лойиҳа билан батафсилроқ таништириш учун инвестор вакили билан учрашув ташкил этилиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан