Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гаити президентини ўлдиришда Колумбия ва АҚШ фуқаролари айбланмоқда
10.07.2021 10:43,  
225

Гаити президенти Жовенел Моизни ўлдирган қуролли отряд таркибида камида 26 нафар Колумбия фуқароси ва келиб чиқиши гаитилик икки нафар АҚШ фуқароси бўлган. Бу ҳақда Гаити полицияси бошлиғи Леон Шарлга таяниб, Associated Press хабар берди— дея ёзмоқда 'Daryo.uz'.

Гаити хавфсизлик кучлари ёлланма қотиллар пойтахт Порт-о-Пренс четидаги уйда яширинганини аниқлашга муваффақ бўлди. Уларни зарарсизлантириш чоғидаги отишма тунгача давом этиб, 8 июль куни гумонланувчиларнинг бир қисми ҳибсга олинди.

Ҳаммаси бўлиб 15 нафар колумбиялик ва икки америкалик ҳибсга олинган. Уч киши полиция томонидан ўлдирилган, яна саккиз киши қочиб кетган. Аввалроқ Моизнинг қароргоҳига уюштирилган ҳужум иштирокчиларидан тўрт киши ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Колумбия мудофаа вазири Гаити президентини ўлдиришда гумонланувчиларнинг камида олти нафари истеъфодаги ҳарбий хизматчилар бўлганини айтиб, тергов ишларида ёрдам беришни ваъда қилди.

АҚШ Давлат департаменти Американинг икки фуқароси Гаитида ҳибсга олинганидан хабардорлигини маълум қилиб, Гаити ҳукумати тергов олиб бораётгани сабабли ҳибсга олинганларнинг фуқаролигини тасдиқлай олмаслигини айтди ва қўшимча изоҳ беришдан бош тортди. Маълум бўлишича, америкаликлардан бири ўзини Порт-о-Пренсдаги Канада элчихонасининг собиқ қўриқчиси деб атаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан