Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газ «заправка»ларининг иш вақти чекланди
5.01.2021 13:56,  
412

Жорий йилнинг 4-5 январ кунлари қатор ҳудудларда газ ва электр энергияси таъминоти бўйича узилишлар кўлами кенгайиб кетди. Шунингдек, “метан заправка”лар иш вақти ҳам чекланди. Энергетика вазирлиги бу вазият юзасидан расмий баёнот берди.
 

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги кунга келиб Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг нефт ва газ конларида носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда.
Юзага келган носозликларни бартараф этиш натижасида Муборак ГҚИЗда газ таъминоти тўлиқ тикланган. Бироқ, 4 январ куни етказиб берилмаган ҳажмлар тўлдирилмаган, бу эса зарур газ босимини тиклашга тўсқинлик қилади.
Шунингдек, 4 ва 5 январ кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилмоқда.
“Шу муносабат билан, республика аҳоли истеъмолчилари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ корхоналарини табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифадир.
Шунинг учун, бир қатор зарур вақтинчалик чоралар жорий этилмоқда. Улардан бири – автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15:00 дан 05:00 гача ишлашини чеклашдир. Ушбу вақтинчалик чора магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар жорий этилади.
Ушбу чекловлар бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда жорий қилинади.
Мавжуд вазият билан боғлиқ равишда, 4 январ куни уй хўжаликларини электр энергияси ва газ билан таъминлашда вақтинча узилишлар бўлган алоҳида ҳолатлар юз берди. Барча ҳолатлар назорат остида ва зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Ҳурматли истеъмолчилар! Газ плиталари ва иситкичларни қаровсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз, чунки газ босими тикланганда уни назорациз ишлатиш жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин”, – дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан