Немис ҳукумати коронавирус сабаб жорий қилинган чекловларни юмшатишни бошлади. Бу ҳақда Рейтерс хабар бермоқда.
Германияда мактабларни очиш ва болаларга дарсларга қатнашга рухсат беришмоқчи. Шунингдек, айрим спорт муассасалари ва маданий ташкилотлар: кўргазмалар, музейлар, мемориаллар, зоопарк ва ботаника боғларига рухсат берилади.
Канцлер Ангела Меркелнинг айтишича, чекловларни олиб ташлаш масаласи 6 майдан кўриб чиқилади.