Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди
18.01.2021 19:14,  
202

Германиянинг жанубида, Гармиш-Партенкирхен шаҳридаги клиникада (Бавария федерал штати) коронавируснинг янги мутацияси аниқланди. Бу ҳақда бугун, 18 январь куни “Munchner Merkur” газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, шифохонадаги 73 киши ушбу мутацияни юқтирган. Улар орасида ходимлар ҳам, беморлар ҳам бор. Уларнинг учтасида шу пайтгача номаълум коронавирус тури аниқланган.

Таҳлиллар кейинги ўрганиш учун Берлиндаги Charite клиникасига юборилган. Мутахассислар ҳақиқатан ҳам мутлақо янги тур ҳақида гап кетаётганини аниқлаган, аммо улар мутациянинг хусусиятлари нимада эканини ҳали билмайди.

Умуман олганда, дунёда коронавируснинг 12 мингдан ортиқ мутацияси аниқланган. Мутахассисларни кўпроқ юқумлилиги сабаб, Буюк Британияда аниқланган штамм ташвишга солмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан