Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда парламент сайловларида овоз бериш бўлиб ўтмоқда
26.09.2021 22:18,  
50

Германияда бугун Бундестагга сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Якшанба куни соат 08:00 да (Тошкент вақти билан 11:00) бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари очилди.

Маълумотларга қараганда, Германиянинг 60,4 миллион аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга. Айнан улар парламентнинг бўлажак таркибини аниқлаб беришади. Сайловлардан сўнг мандатларни тақсимлаш асосида Бундестагда янги канцлер раҳбарлигида янги ҳукумат шакллантирилади.

Канцлер лавозимга Христиан-демократик иттифоқи-Христиан-социал иттифоқи (ХДИ-ХСИ) сиёсий кучидан Армин Лашет, Германия социал-демократик партиясидан Олаф Шольц ва “Яшиллар” партиясидан Анналена Бербок асосий даъвогарлар саналмоқда.

Бундестагдаги ўрин учун рекорд даражадаги 6 211 нафар номзодлар, жумладан, 2 024 нафар аёл кураш олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан