Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21 ўринни эгаллади
6.01.2022 16:35,  
359

FAO 2021 йил учун Глобал очлик индекси рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон энг яхши кўрсаткичга эга бўлган мамлакатлар орасида 21 ўринни эгаллади (2020 йил — 30 ўрин).

Беларусь, Босния ва Герцеговина ҳамда Бразилия рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Сомали, Сурия ва Жанубий Суданда кузатилмоқда.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 28 ўрин, Қирғизистон 40 ўрин, Туркманистон эса 48 ўринда.

Глобал очлик индекси тўртта кўрсаткич бўйича аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан