Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Глобал рақобатбардошлик рейтингида Қозоғистон 55-ўринни эгаллади. Ўзбекистон рўйхатга киритилмади
9.10.2019 12:46,  
408

Жаҳон иқтисодий форуми (World Ecpnomic Forum) 2019 йилги Глобал рақобатбардошлик рейтингини эълон қилди.

Ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш факторлари асосида жаҳондаги энг рақобатбардош иқтисодиёт сифатида Сингапур 84,8 балл билан биринчи бўлди. Ўтган йилги фаворит АҚШ бу йил икиинчи ўринга тушди. Гонконг (3-ўрин), Нидерландия (4-ўрин) ва Швейцария (5-ўрин) кучли бешликда.

Бу йилги рейтингга дунёнинг 141 мамлакати киритилган. Ҳисоб-китоблар давлатлардаги иқтисодий институтлар, инфраструктура, ахборот технологиясини қўллаш даражаси, макроиқтисодий барқарорлик, аҳолининг саломатлик даражаси, маҳсулотлар бозори, меҳнат бозори, молиявий тизим, бозорнинг ҳажми, бизнес динамикаси ва инновацион потенциал асосида амалга оширилган.

Ҳисоботни тайёрлашда 13000 дан ортиқ компаниялар раҳбарлари фикрлари ҳам ўрганилган.

Ён қўшнимиз Қозоғистон бу йил рейтингда 4 та ўрин кўтарилиб, 62,9 балл билан (+1,1 ўсиш) дунё давлатлари орасида 55-бўлди. Қирғизистон 96-ўринни, Тожикистон 104-ўринни эгаллади.

Рейтингга Ўзбекистон киритилмаган. Мамлакатимиз нима учун киритилмагани ҳақида ҳисоботда маълумот берилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан