Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM дилерлари Қозоғистонда Chevrolet автомобилларини сотишни бошлади
28.04.2020 20:29,  
535

“UzAuto Motors” АЖ қозоғистонлик ҳамкори “СарыаркаАвтоПром” МЧШ (Масъулияти чекланган ширкати) билан биргаликда ўзининг “Keles Distribution” МЧШ савдо тармоғи орқали Қозоғистонда Chevrolet автомобиллари савдоси бошлаганини эълон қилди.

Дастлабки босқичда Chevrolet русумидаги енгил автомобиллар орасида энг машҳур бўлган Malibu автомобили, шунингдек Cobalt ва Nexia янгиланган моделлари, Damas минивени, Labo юк машинаси ва Trailblazer кроссовери Қозоғистон Республикасидаги дилерлар тармоғига келиб тушди.

Маълум қилинишича, Қозоғистонда Damas ва Labo автомобиллари Chevrolet брендининг бошқа моделлари орасида олдиндан буюртмалар бўйича етакчи ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар буни кичик ва ўрта бизнес корхоналари орасида бугунги оғир вазиятда маҳсулотларни етказиб беришда фойдаланиш учун тежамкор ва функционал машинага бўлган талабнинг юқори даражада ўсиши билан боғлиқ деб ҳисобламоқда.

Апрель ойининг охирига келиб Қозоғистон бозорида расман Chevrolet Tracker автомобилининг чиқарилиши ҳам режалаштирилган.

“Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ҳар бир” Chevrolet автомобили General Motorsʼнинг халқаро сифат стандартларига тўла мос келади. Биз уларга ишонx ва ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этамиз”, — дейди “СарыаркаАвтоПром” МЧШ директори Сырым Семейбаев.

Унинг сўзларига кўра General Motors компанияси дилерларнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш ва юқори сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган юқори даражадаги тайёргарлиги ва тажрибасига, автомобилларни тақдим этишдан тортиб, хизмат кўрсатишгача алоҳида эътибор қаратади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин иштирокида Костанайда UzAuto Motors томонидан “СарыаркаАвтоПром” МЧШда Chevrolet автомобилларни оммавий ишлаб чиқарилиши бошланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан