Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GMнинг Таиланддаги заводи Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларини юборди (фото)
4.11.2019 12:57,  
2451

GM Thailand компанияси Ўзбекистонга Chevrolet Trailblaze автомобилларини биринчи партиясини юборди. Ушбу “йўлтанламас”лар яқин ойларда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.

“Биз, Trailblazer автомобиллари Ўзбекистон каби йўл шароитлари кучли ва ишончли, шу билан бир қаторда ишончли машиналарни талаб қиладиган бозорда муваффақиятга эришади деб ўйлаймиз. Бундан ташқари, ушбу автомобиллар, GMнинг Ўзбекистон бозоридаги ҳукмронлик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилади,” - дейди GMнинг Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари бўйича президенти Гектор Вилярреал.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда GMнинг “Ўрнатилган сифат даражаси 4” сертификатини олган GM Thailand компаниясидан ўзбекистонликлар жаҳон стандартларидаги автомобилларни олишади.

Ўзбекистонга ҳар йили 1000 дона Chevrolet Trailblaze автомобиллари етказиб берилиши кутилмоқда. Ушбу автомобилнинг Жанубий-Шарқий Осиё бозорларидаги нархи, комплектлар билан таъминланганига қараб 32 минг АҚШ долларидан бошланади.

Ҳозирча Ўзбекистонда қандай нархда сотилиши номаълум.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан