Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Грета Тунберг миллион евро мукофот пул олди ва уни бериб юборишга қарор қилди
22.07.2020 18:54,  
212

Португалиядаги Галуст Гюльбенкян фонди 17 ёшли швед эко-фаоли Грете Тунбергга "Инсонпарварлиги учун" мукофотини топширди. У атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун "қаттиқ кураш" ва ёшларни ушбу курашга жалб қилиш қобилияти учун шарафланди, деб ёзади Медуза.

Соврин деярли миллион еврога тенг. Тунберг барча пулларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотларига хайрия қилишини айтди.

"Бу мен тасаввур қилганимдан ҳам кўпроқ пул, лекин барча мукофот пуллари менинг жамғармам орқали иқлим инқирозидан зарар кўрган одамларга ёрдам берадиган турли ташкилотлар ва лойиҳаларга топширилади", - деди Тунберг.

Грета биринчи £100 000 ни Амазонка ўрмонларини асраб-авайлайдиган ва туб аҳолига коронавирус билан курашишда ёрдам берадиган SOS Amazonia лойиҳасига хайрия қилади. Яна 100 минг еврони Stop Ecocide лойиҳаси олади, унинг яратувчилари бутун дунёда экоцидни жиноят деб тан олишни истайди.

2018 йилда Грета Тунберг Швеция парламенти олдида намойиш ўтказди. Ўшанда у жума куни расмийлар иқлим бўйича келишувларни бажаришни бошламагунча мактабга бормайман деган эди. 

2019 йилда шунга ўхшаш ёшларнинг намойишлари бутун дунё бўйлаб бўлиб ўтди ва Тюнберг Нью-Йоркда БМТнинг иқлим саммитида нутқ сўзлади.

2019 йил декабр ойида Time журнали Гретахонни йил одами деб топди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан