Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гриппга қарши сифатли вакцинани қаердан олиш мумкин ва у қанча вақтда иммунитет пайдо қилади?
22.09.2020 15:33,  
610

Савол: Гриппга қарши сифатли вакцинани қаердан олиш мумкин ва қанчадан кейин организмда гриппга қарши иммунитет пайдо бўлади?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Жавоб: Гриппга қарши вакцина билан махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолда эмланиш мумкин. 

Аҳоли юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади.

Юртимизга турли давлатлардан самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар олиб келинади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.

Мавсумий гриппга қарши вакцина организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади.

Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак.

Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади. Шунинг учун вакцинациядан олдин шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан