Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулистон шаҳри марказидаги чорраҳада рақсга тушган “ТикТокчилар” 4 суткага қамалди
19.12.2020 13:06,  
579

Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳри марказидаги чорраҳаларнинг бирида 2 нафар йигит машиналар ҳаракатига халақит бериб, рақсга тушгани акс этган видео тарқалганди. Ушбу шахслар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилган.

Сирдарё вилояти ИИБнинг Kun.uz’га маълум қилишича Ховос тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Д.Э. ва Сирдарё тумани, Заршунослик маҳалласида яшовчи А.И.лар кейинчалик ТикТок саҳифасига жойлаш мақсадида Гулистон марказидаги чорраҳалардан бирида машиналар ҳаракатига халақит бериб, рақсга тушишган ва уларнинг бу ҳаракатларини Сайхунобод тумани “Фаровон” маҳалласида яшовчи Ш.А. тасвирга олиб турган.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми ҳамда 183-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Гулистон шаҳар маъмурий судига юборилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Суд қарорга асосан “раққос”ларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жарима ҳамда 4 (тўрт) суткадан маъмурий қамоқ, Ш.А.га эса энг кам иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида жарима ҳамда 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан