Гулистонда ҳоким ўринбосари $400 билан қўлга тушди.Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди. 27 апрел куни фуқаро М.К. нинг аризасига асосан, вилоят ҳудудий «Чорванасл» маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси М.Х. Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари Б.С. билан М.К. дан унга Б.С. орқали кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиши учун рўйхатга қўйиб, ёрдам бериши эвазига $400 олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, М.Х.нинг аризасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари Б.С. М.К. ни арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиши учун рўйхатга қўйиб, ёрдам бериши эвазига $400 ни М.Х. дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тергов департаментининг туман бўлими томонидан М.Х. ҳамда Б.С. га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.С.га «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.