Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулистонлик аёл Тошкент туманида “Malibu-2”ни ёқиб юборди (видео)
19.06.2020 12:41,  
2265

2020 йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 04:30 ларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида доимий рўйхатда турувчи 26 ёшли З.Б., ўзганинг мол-мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида, Тошкент тумани Файзобод маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдони яқинида МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли “Malibu-2” русумли автомобилини ёқиб юборган.



Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ушбу ҳаракат кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса) ва 227-моддаси 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан