Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримова судда ғолиб чиқди. Энди у Швейцария банкларида музлатилган пулларни олиши мумкин
4.12.2020 18:41,  
3271

Ўзбекистоннинг биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Швейцарияда ўтган судда ғолиб бўлди. Эндиликда у банкда музлатилган қарийб 350 миллион долларлик активга эгалик қилиши мумкин.

3 декабр куни Швейцария федерал апелляция суди Гулнора Каримовани Гибралтар офшор ҳудудида рўйхатдан ўтган Takilant Ltd. компаниясининг ҳуқуқий эгаси этиб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантирди. Ушбу компаниянинг Швейцария банклари ҳисоб-рақамидаги қарийб 350 миллион доллар миқдоридаги активлари 2018 йили қабул қилинган жиноят иши қарори билан музлатилганди.

Жиноят иши доирасида фақат Б. (жиноятчининг исм-шарифи ошкор этилмаган – таҳр.) айбли деб топилган. У ҳужжатларни сохталаштириш, ноқонуний даромадларни легаллаштириш, Каримова номидан очилган компаниялар орқали поралар олишда айбдор деб топилган.

«Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба, федерал прокуратура (Швейцарияда – таҳр.) унинг активларини мусодара этишга эришмоқчи эди», деган Каримованинг адвокати Грегуар Манжа.

Каримова Ўзбекистондаги иқтисодий жиноятлари учун 2015–2020 йилларда уч марта судланган. 2020 йил мартида унга 13 йил-у 4 ой қамоқ жазоси тайинланган. Жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳамда бир неча жиноят ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланганини инобатга олган ҳолда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.

2020 йил майида Ўзбекистон ҳукумати Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активларни қайтариб олганди. Бош прокуратура Швейцария федерал прокуратураси билан ҳамкорликда экспертларни жалб қилган ҳолда Гулнора Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар)нинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирганди. 

Июн ойида эса Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия каби давлатлар билан ҳамкорликдаги ишлар давом этаётгани тўғрисида хабар берилганди. 

Сентябрда эса Швейцария ҳукумати 2012 йилда Гулнора Каримовага тегишли бўлган ҳисобрақамлардаги маблағлардан 131 миллион долларга тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришга розилик берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан