Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримованинг Сижжакдаги қароргоҳи Отабек Умаров раислигидаги триатлон федерациясига берилади
24.07.2019 18:59,  
756

Гулнора Каримовадан мусодара қилинган Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилади. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда триатлон спортини ривожлантиришга қаратилган қарори умумҳалқ муҳокамасига қўйилди.

"Тошент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Сижжак" оромгоҳи ва ундаги суднинг қарори билан давлат фойдасига ундирилган барча жиҳозларни Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга бериш ҳақидаги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Бош прокуратура қошидаги МИБ ва Ўзбекистон футбол федерациясининг таклифи инобатга олинсин", – дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Эслатиб ўтамиз, Март ойида Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси этиб президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари, Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров сайланган эди.

Маълумот учун, Оромгоҳ негизида федерациянинг ўқув-машғулот базаси ташкил этилиши режалаштирилган, бунга 15 млрд сўм ажратилган. Ҳужжатда таъкидланишича, оромгоҳ ҳудудида меҳмонхона, учта бассейн, амфитеатр, коттеж ва бошқа бинолар мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан